ОАВ: G20 саммитида Путин марказий ўрин эгаллади, Россиянинг изоляцияси якун топди
Антальяда бўлиб ўтган G20 саммитида Россия президенти Владимир Путинга марказий ўрин берилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрининг электрон версияси орқали хабар қилинди. “Путиннинг фикрича, Россиянинг Ғарб давлатлари томонидан изоляция қилиниши якун топди; Париждаги терактлардан сўнг Россия президенти саммитдаги барча воқеалар марказида турди, — дейилади материалда. – Путиннинг тахминича, Москванинг ғарблик ҳамкасбларидан узоқлашиши якунига етмоқда, негаки Россиянинг Сурияда давом этаётган ҳарбий кампанияси ҳамда Париж воқеалари Путинни Туркиядаги саммит марказига олиб чиқиб қўйди”. “Кремль террорчиликка қарши курашни Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берувчи энг истиқболли соҳалардан бири деб билмоқда, — сўзида давом этди журналист. – Путин 2001 йил 11 сентябрь куни Оқ Уйга қўнғироқ қилган биринчи етакчи бўлган эди, ва унинг ҳаракатлари Оқ Уй ҳамда Кремль ўртасида қисқа муддатли илиқ муносабатлар ўрнатилишига замин яратган эди. Бугун эса у Париждаги терактлар бутун дунё давлатлари ИШИДга қарши ягона коалицияга бирлашиши лозимлигини айтди. Путин бу коалицияга Асад ҳам кириши лозимлигини айтмоқда, аммо Ғарб Сурия етакчиси билан алоқа қилишдан ҳозирча бош тортмоқда”
Поделиться: |