Лас-Вегасда Клинтон ва Трампнинг самолётлари «учрашди»

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг самолётлари учинчи — ҳал қилувчи дебатлар арафасида Лас-Вегас аэропортида бир вақтда пайдо бўлди.

The Daily Mail’нинг ёзишича, самолётлар бир вақтда қўнмаган бўлсада, битта тураргоҳдан жой олган.

Суратдаги қора самолёт — миллиардер Дональд Трампнинг шахсан ўзига тегишли бўлиб, бу авиалайнер дунёдаги энг қиммат лайнерлардан бири саналади.

Трампнинг самолёти нархи 100 млн доллар бўлиб, суратда у Клинтон келган самолётдан икки баробар қимматбаҳодек кўринади. Демократ номзоднинг самолёти эса ижарага олинган бўлиб, унинг нархи — 96 млн доллар.

Лас-Вегасдаги учинчи раунда Тошкент вақти билан 20 октябрь куни соат 6:00да бошланади.



Поделиться: