Президентимиз 25 йил давомида сақлаб келган тинчлигимизга душманлар раҳна солмасинлар !

Албатта бир яқин инсонини йўқотиш ҳар биримиз учун жуда оғир. Агар бой берилган инсон 30 миллиондан ортиқ аҳолининг яқин инсони бўлса, бунинг оғриғининг қанчалар кучли эканлигини мен ҳам барча ватандошларимиз қатори ҳис қилиб турибман. Лекин биз тутган азадан фойдаланиб бошимизга қора кунларни солишнинг пайида турган инсонлар борлигини унутмаслигимиз керак. Уларга ўзларининг шум режаларини амалга оширишларига имкон бермайлик ! Эй халқим ! Бандалик экан, Донишмандимиздан айрилиб қолдик ! Президентимизнинг жойлари жаннатда бўлсин ! Мен Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оила аъзоларига ва барча ватандошларимизга ўзимнинг ҳамдардлик таъзиямни изҳор этаман ! Энди бу мусибатни ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда, парокандаликни келтириб чиқармаган ҳолда муносиб ўтказиб олайлик. Президентимиз 25 йил давомида сақлаб келган тинчлигимизга душманлар раҳна солмасинлар ! Барча илм аҳлидан, зиёли инсонларимиздан, диний уламоларимиздан, ёзувчи, шоир ва санъаткорларимиздан, оммавий ахборот воситалари ва сайтлардан халқимизни босиқликка чақиришларини сўраб қоламан. Барчага ушбу оғир кунларда сабр тилайман !
Даниер Рузметов



Поделиться: