Байрамингиз муборак, азиз устозлар!

Ҳаёт йўлларида қоқилмай яшашни ўргатган азиз устоз ва мураббийлар! Сизга бўлган чин, самимий меҳримизни, ҳурмат ва эҳтиромимизни ҳар лаҳза, ҳар қанча ифода этсак оз. Сизлар берган таълим-тарбия, билим ва кўникмалар шарофати билан биз шогирдларингиз ҳаётда ўз ўрнимизни топиб, келажакка ишонч кўзлари билан боқмоқдамиз. Зеро келажакнинг қандай бўлишини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Сиз азиз устозларимиз ана шу номаълум ва мавҳум келажак ҳаётида биз шогирдларингизнинг ҳар қандай синовларга бардошли, кураш ва рақобатлардан чўчимасдан ёрқин истиқбол сари дадил одим ташлашимиз учун бор куч ва имконингизни сафарбар этмоқдасиз. Қандай ютуқ ва муваффақиятларга эришмайлик, улар замирида Сиз азизларнинг беминнат, фидокорона меҳнатларингиз мужассамдир.
Пенза Вилояти «УЗБЕКЛАР ЖАМИЯТИ» барчангизни бугунги айём билан муборакбод этади. Сизларга энг эзгу, самимий ва покиза тилакларимизни изҳор этишдан мамнунмиз. Юртимизнинг порлоқ истиқболи учун сарф этаётган куч-қувватингиз, меҳру саховатингиз ҳеч қачон сўнмасин, энг гўзал, энг ибратли оқибатлар соҳиб ва соҳибалари бўлиб яшаш барчангизга насиб этсин!



Поделиться: