30 май куни Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 80 ёшида оламдан ўтди.

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, Эркин Воҳидов душанба куни кечки пайт оламдан ўтган. Ўтган асрнинг 70-йилларида шоирнинг “Ўзбегим” қасидаси миллий мадҳия даражасига кўтарилган. . Сўнг мамлакат Парламентининг депутати сифатида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Парламетлараро алоқалар қўмитасини бошқарган. Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида дунёга келган. Воҳидовлар оиласи 1945 йилда Тошкентга кўчиб келгач, бўлғуси шоир пойтахт мактабларидан бирида ўқидиган. 1960 йили олийгоҳни тугатган Воҳидов аввал «Ёш гвардия» нашриёти, сўнг Ғафур Ғулом нашриётида бош муҳаррир, директор бўлиб ишлаган ва «Ёшлик» журналига ҳам раҳбарлик қилган. Э. Воҳидовнинг илк шеърий тўплами 1961 йилда «Тонг нафаси» номи билан босилиб чиққан. Шоирнинг жами ўттиздан зиёд шеърий мажмуалари нашрдан чиққан.



Поделиться: