2015 йилда Россия ОТМга Ўзбекистондан тўрт минг талаба қабул қилинган

Россия Федерацияси элчиси Владимир Тюрденевнинг маълум қилишича, ўтган йили Россиянинг турли олий таълим муассасаларига тўрт мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба қабул қилинди.

У РФда таълим олувчи талабалар сони бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллашини таъкидлади. Элчининг фикрича, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик рус-ўзбек гуманитар ҳамкорлигининг шиддат билан ривожланаётган йўналишларидан биридир.

«Тошкентда мунтазам равишда халқаро таълим кўргазмалари ўтказилди ва уларда албатта Россия олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этаишади», — деди элчи.

Бугунги кунга келиб Россияда Ўзбекистондан 17 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.

Тошкентда эса учта Россия ОТМнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда — М.В. Ломоносов номидаги МДУ, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ҳамда И.М. Губкина номидаги нефть ва газ Россия давлат университети.


Источник: https://kun.uz/2016/04/22/2015-yilda-rossiya-otmga-ozbekistondan-tort-ming-talaba-qabul-qilingan/
Поделиться: