Узбекистон Президенти Ислом Каримов 25-26 апрель кунлари Россияга расмий ташриф уюштиради

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовни Москвада кутади. Бу ҳақда у хориж давлатлари элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросимида маълум қилган.

«Ўзбекистон билан муносабатларни қадрлаймиз, бу муносабатлар иттифоқчилик хусусиятларини ифодалайди. Бу муносатлар Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг апрель ойида Москвага уюштирадиган ташрифи орқали янада мустаҳкамланишига шубҳа йўқ», деган Путин.

Шунингдек, Путин Ўзбекистоннинг ШҲТ раиси сифатидаги ҳаракатларини олқишлаган.

Бугун, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Россия президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиғини топширган.

Бундан аввалроқ, Ислом Каримов 25 апрель куни ҳарбий жўнатмалар масаласини муҳокама қилиш учун Москвага бориши ҳақида  хабар  килади.



Поделиться: