Путин Ўзбекистоннинг РФ даги элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилади

20 апрель куни Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Бахром Ашрафхоновдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, шу куни Россия президенти жами 16 давлат элчилари билан учрашади ва улардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади.

«20 апрель куни Россия Федерацияси президенти В.В.Путин хориж давлатлари элчилари билан учрашади ва улардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади. Қабул маросими Кремл саройидаги Александровск саройида ўтказилади», дейилган хабарда.

Қабул маросимида Ўзбекистон элчисидан ташқари, Габон, Молдова, Таиланд, Япония, Боливия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Уругвай, Австралия, Покистон, Мўғулистон, Қирғизистон, Индонезия, Того ва Самоа республикаларининг Россиядаги янги элчилари бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 30 ноябрида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келган Акмал Камалов ўз лавозимидан озод қилинганди.

2016 йилнинг 24 февраль куни Бахром Ашрафханов Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилди.


Источник: https://kun.uz/2016/04/19/putin-ozbekistonning-rfdagi-elchisidan-ishonch-yorligini-qabul-qiladi/ 
Поделиться: