Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Ўзбекистон Россияга янги элчисини юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилган.
«2016 йилнинг 24 февраль куни илгари Молия вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бахром Ашрафханов Тошкентдан Москвага жўнаб кетди», дейилади хабарда .
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 30 ноябрида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келган Акмал Камалов ўз лавозимидан озод килди .
Поделиться: |