РОССИЯ ПОЙТАХТИ НОВОСИБИРСК ЁКИ ЕКАТЕРИНБУРГГА КЎЧИРИЛИШИ МУМКИН

Бурятия Республикаси федерация кенгаши сенатори Арнольд Тулохонов Россия пойтахтини кўчиришни таклиф қилди, дея хабар берди “Gazeta.ru” нашри.   “Пойтахт Новосибирск, Екатеринбург ёки мамлакат марказида жойлашган бирор шаҳарга кўчирилиши лозим. Бунда амалдорларнинг эмас, аҳолининг манфаатларини кўзда тутиш лозим. Ҳозир 75 фоиз юк Москва орқали ташилмоқда, Ёқутистондан Чита шаҳрига бориш учун Москвага келишга тўғри келади.  Пойтахтни кўчиришнинг асосий сабаби иқтисодга бориб тақалади. Бундай улкан мамлакатни бу йўсинда бошқариб бўлмайди ”, — деди сенатор Улан-Удеда ўтказилган матбуот йиғилишида. У фикрига мисол қилиб, Қозоғистон пойтахти Алматининг муваффақиятли равишда Астана шаҳрига кўчирилганини кўрсатди



Поделиться: