ШВЕЙЦАРИЯ ФУҚАРОЛАРИ ИШЛАМАСДАН ОЙИГА 2250 ЕВРО ПУЛ ОЛИШИ МУМКИН
Швейцарияда барча фуқароларга ишлаш-ишламасликларидан қатъи назар 2500 Швейцария франки (ёки 2250 евро) тўлаш таклифи, болаларга эса 625 франкдан пул тўлаш режага киритилди, деб хабар беради “Independent” нашри. Бу масала Швейцарияда овозга қўйиш йўли билан ҳал қилинадиган бўлди. Ҳозирча Швецария дунёда бу масалани кўтарган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда. Таклиф киритган иқтисодчилар гуруҳи мамлакат фуқароларини бу кафолатланган таклиф унчалик қизиқтирмаслигига, улар барибир меҳнат қилишдан тўхтамасликларига ишончи комил. Буни аҳоли орасида ўтказилган сўровнома ҳам тасдиқлайди, фақатгина 2 фоиз аҳолигина иш ташлашини, 8 фоизи эса шароитдан келиб чиқиб, балки ишламаслиги мумкинлигини айтиб ўтган. Таклиф мазкур йилнинг июнь ойида овозга қўйилади. Ғояни амалга ошириш Швейцария ҳукуматига йилига 208 миллиард франкка тушади. Бу маблағнинг 150 миллиардини солиқлардан, қолганини эса ижтимоий суғурта жамғармасидан олиш назарда тутилган. Сўровнома натижалари бўйича 1 076 киши агар юқоридаги таклиф кучга кирадиган бўлса, ишламаслигини тан олган, шунингдек 56 фоиз аҳоли бундай қонун кучга киришига умуман ишонмаган.
Поделиться: |