“UzXCMG” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги “Хоразм вилоятининг 2013-2015 йилларда саноат потенциалини ошириш дастури тўғрисидаги” №ПҚ-1856 сонли қарорига мувофиқ бино-иншоотларни қайта таъмирлаш, мухандислик коммуникацияларини янгилаш ва замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш майдонларини кенгайтириш ва ободонлаштириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилди.

Халқаро хамкорликни ривожлантириш, саноат комплекси соҳаларида ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, техник ва технологик янгилашга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, замонавий хорижий технологиялар ва ускуналарни жалб қилиш ва ишлатиш, бу заминда ички ва ташқи бозорларда юқори сифатли, рақобатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш, ички истеъмол бозорини барқарор тўйдириш мақсадида 2013 йил 7 сентябрда Тошкент шахрида“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ва “XCMG” корпорациялари ўртасида “Урганч Экскаватор” ОАЖ базасида қўшма корхона яратиш тўғрисида келишув имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 январдаги №ПҚ-2109 сонли қарорига мувофиқ чет эл инвестициялари билан “UzXCMG” қўшма корхонаси яратилди. Қўшма корхонанинг асосий фаолияти “UzXCMG” товар белгиси остида барча турдаги гидравлик экскаватор ва бульдозерлар, хамда турли вазифаларга мўлжалланган қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 январдаги №ПҚ-2109 сонли қарори асосида “UzXCMG” МЧЖ ҚКнинг 3 000 000 АҚШ доллари миқдорида устав фонди шакллантирилди, бундан 51% “Xuzhou Construction Machinery Group Co., Ltd” корпорациясидан, 49% — “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан.

Бунда гидравлик экскаваторлар, бульдозерлар ва бошқа қурилиш техникаларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш учун 100 дан ортиқ замонавий асбоб-ускуналар ва ёрдамчи материаллар сотиб олинди, “UzXCMG” МЧЖ ҚК ишчи ходимларини Хитой халқ республикасида ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари ташкиллаштирилди ва ишлаб чиқариш учун сертификатлар олинди.

2014 йилнинг 10 май кунидаУрганч шахрида ишлаб чиқаришнинг йирик-бўғинли йиғиш босқичи (SKD) йўлга қўйилди.

Хозирги кунга қадар бўлган давр мобайнида 227 дона техника йиғилди, булардан отвал хажми 4,5-7,4 м3 бўлган бульдозерлардан 72 дона, ковш сиғими 0,5-1,6 м3 бўлган экскаваторлардан 143 дона, экскаватор погрузчикдан 10 дона, фронталний погрузчикдан 2 дона.

“UzXCMG” МЧЖ ҚКни ривожлантириш ва максимал ишлаб чиқариш қувватига етказиш 3 босқичдан иборат бўлиб режалаштирилган:

-​ Йирик бўғинли йиғиш;

-​ Саноат йиғиш;

-​ Ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш.

Ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичида – саноат йиғиш жараёнида устав фондни 5 000 000 АҚШ долларига етказиб қўшимча янги технологик ускуналарни сотиб олиш, ишчи-ходимларни билим даражасини ва малакаларини ошириш, хамда йирик бўғинларни деталлардан йиғиш, металл конструкцияларини йиғиш, ишлаб чиқарилаётган махсулотларни созлаш, ва синов ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Учинчи босқичга ўтишда қўшимча янги технологик ускуналар ва асбобларни сотиб олиш, ишчи-ходимларни ўқитиш ва алоҳида металл конструкцияларни, деталларни “UzXCMG” МЧЖ ҚК майдонларида ва республикамизнинг бошқа саноат корхоналарида махаллийлаштириш хамда кейинчаликда локализация даражасини 51%-гача етказиш режалаштирилмоқда.

Иккинчи ва учинчи босқичга ўтиш “UzXCMG” МЧЖ ҚК махсулотларининг таннархини пасайишига, махсулотларни нарх-наво рақобатбардошлигини оширишга, янги қўшимча ишчи ўринларини яратишга, махсулотни локализациялаштириш билан импортни камайтириш йўли орқали валюта воситаларини 51%-гача тежалишига, корхона даромадларини ошишига ва корхонани ички ва ташқи бозорлардаги ўрнини мустахкамлашга хамда республикамизнинг саноат потенциалини янада оширишга имкон беради.

“UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган техника Япониянинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг (ISUZU, KAWASAKI) двигателлари ва гидравлика тизимлари билан жихозланган ва халқаро стандартларига тўлиқ жавоб беради.

Корхонанинг ишлаб чиқаришш қувватларини ошириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ва “Xuzhou Construction Machinery Group Co., Ltd” корпорациялари ўртасида 2015 йилнинг охиригача ишлаб чиқаришнинг иккинчи саноат йиғиш босқичига ўтиш тўғрисида меморандум имзоланди. Шу билан бирга ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичига ўтиш бўйича фаол ишлар олиб борилоқда.

Бундан ташқари, ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг номенклатурасини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни иккинчи ва учинчи босқичларига ўтишни тезлаштириш, янги қўшимча ишчи ўринларини яратиш хамда ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли курилиш техникалари билан таъминлаш ва валюта воситаларини тежаш мақсадида янги йўл қурилиш ва таъмирлаш техникаларини, қишлоқ хўжалиги учун занжирли тракторларни ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.



Поделиться: