Рўзмат Жуманиёзов — (Ўзбекистон Халқ Ҳофизи), 1933-2002,

Рўзмат Жуманиёзов — (Ўзбекистон Халқ Ҳофизи), 1933-2002, Ҳожихон Болтаевнинг ижрочилик мактабини вакили. Забардаст ҳофиз. Кучли ва тик овоз соҳиби. Хоразм мақом ижрочилиги анъаналарининг энг кўзга кўринган вакили сифатида охирги пайтларда фаолият олиб борган. Ҳожихон Болтаев шогирди ва ишининг довомчиси. Кўп йиллар Хоразм телевидениеси қошидаги мақомчилар ансамблига раҳбарлик қилиб, муносиб шогирдлар тарбиялаган. Рўзмат Жуманиёзов ўз устози каби ноёб овозга эга. Унинг овозини кенг диапазонли ва барча тесситураларда бир хил жарангга эга эканлиги алоҳида аҳамиятга сазовордир. Бу эса ҳар қандай мусиқий намуналарни серавж ҳолда мушкилликсиз ижро этишга қодир эканлигини кўрсатади. Шу боис, унинг репертуарида Сувора ва тани мақом намуналари саралангандир. Устозлар ўгитига кўра «Бугунги кунда устоз ҳофиз Рўзмат Жуманиёзов ёш авлод ашулачилари учун классик мусиқа бобида ўрнак ҳамда камолот рамзи бўлиб қолди». Хоразм мумтоз мусиқа ижрочилиги бизнинг замонамизга келиб жуда ривожланган. Лекин, устозлар анъанасига хос фаолият олиб бораётган устоз санъаткорлар саноқлидир. Озод Иброҳимов, Отавой Холлиев, Комил Кажҳанг, Раҳматжон Қурбонов каби хонандалар ижодини мисол қилиш мумкин.



Поделиться: