Дунёдаги энг пиёниста давлат номи айтилди

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, спиртли ичимликлар ичиш ҳажмининг энг юқори даражаси Литвада қайд қилинган. Бу мамлакатнинг ҳар бир фуқароси йилига 14 л спиртли ичимлик ичади, деб ёзади Британиянинг Independent нашри. Ундан кейинги ўринларда Австрия, Эстония ва Чехия турибди – уларда ҳар бир киши 11-12 л спиртли ичимлик истеъмол қилади. Бешинчи ўринни Россия эгаллади. Рейтинг охирида Индонезия турибди – ушбу давлат аҳолиси деярли ичмайди. Энг хушёр давлат рўйхатида ундан кейинги поғоналарни Туркия, Ҳиндистон ва Исроил банд қилди (ўртача 1-3 л). Ташкилот тадқиқот доирасида турли давлатларнинг бу борадаги 2000 йилги кўрсаткичларини 2013 йил маълумотлари билан қиёслаб чиқди. Таҳлилда таъкидланишича, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қуйироқ мақомда турган эркаклар бошқаларга нисбатан кўпроқ ичишади. Аёлларда эса тескари тенденция кузатилади.



Поделиться: