Байрутдаги аэропортда саудиялик шаҳзодалардан бири 2 тонна наркотик билан қўлга тушди

Ливан суди раиси Дани Шарабия Байрут аэропортида гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтишга уриниши жараёнида қўлга олинган саудиялик шаҳзодани ҳибсга олишга буйруқ берди. «Ад-Диёр» газетасининг ёзишича, ҳибсга олинган шаҳзода Абдул Муҳсин бин Волид бин Абдул Азиз Саидянинг Хаил провинцияси раҳбарининг ўғли бўлган. Газетанинг гувоҳлик беришича, шаҳзода текширувдан ўтказилганда унинг юклари орасидани 40 қадоқланган қутига жойлаштирилган жами оғирлиги 2 тонна гиёҳванд моддалар қўлга олинган. Шаҳзода Байрутдан шахсий самолёти орқали Саудия қироллигига парвоз қилишни режалаштирган бўлган.



Поделиться: