Ўзбекистонда беш оёқли сигир парвариш қилинмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги хонадонлардан бирида 2014 йилда беш оёқли бузоқ дунёга келган эди. Соғлом ва бақувват ушбу бузоқ айни пайтда хонадон эгалари томонидан парвариш қилинмоқда.
ортиқча оёғини ҳисобга олмаса, сигир боласининг бошқа бузоқлардан деярли ҳеч қандай фарқли жиҳатлари йўқ. Ортиқча туёғи эса еб-ичиши, ётиб-туришига халақит бермайди
бузоқ эгасига, ушбу ғаройиб бузоқни оммага кўрсатишга маслаҳат берганларида, у киши кўп ҳам унамади, тинчгина боқиб юраверлик-чи, келажакда бир гап бўлар тақдири, дея тушунтирди,- деб ёзади блогер. — Бузоқни ойлар ўтган сари қизиқиш билан кузатиб бордокдалар. Аслида бундай бузоқнинг кўп яшамаслигини, тўғриси, кўпчилик тахмин қилади, йўқ, у ёшига нисбатан жуда кучли ва соғлом бўлиб ўсяпди. Ортиқча оёғи эса худди бошқа оёқлари каби тузилишга эга бўлиб, бирга ривожланиб бораверди. Унинг харакати ҳам бузоққа қийинчилик туғдирмаяпди”.



Поделиться: