Ўзбекистонлик имомлар Россияда ОАВ ходимлари иштирокидаги илмий-амалий анжуманда қатнашди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси делегацияси Россия федерациясининг Екатеренбург шаҳрида сафар доирасида “Интерфакс” матбуот анжумани залида Свердловск областида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокидаги илмий-амалий анжуманда қатнашди. Бу ҳақда «Шайх Зайниддин» жоме масжиди матбуот хизмати хабар қилди. Анжуманда, шунингдек, Свердловск вилояти мусулмонлари Диний идораси Марказий муфтиёти раҳбари, муфтий Абдуль-Куддус Ашарин, Урал давлат кончилик университети проректори Старостин Алексей Николаевич, Свердловск вилояти жамоат ташкилоти раҳбари Оллаберганов Закир Байназарович ва бошқалар иштирок этди. Мулоқот давомида “Ишид фитнаси”(“Смута ИГИЛ”) китоби, терроризмга карши кураш усуллари, миллатлараро тотувлик, динлараро ҳамкорлик масалалари, қолаверса, Ўзбекистондаги бугунги кундаги диний-ижтимоий вазият ва диний бағрикенглик мавзулари муҳокамалар марказида бўлди. Шунингдек, Ислом нафакат ИШИД ва терроризмга, балки хар кандай носоғлом ақида вакилларига қарши эканлиги тўғрисида аниқ ва батафсил маълумотлар берилди



Поделиться: