Биометрик паспортлар олишга 100 кун вақт қолди

Маълумки, Ўзбекистонда биометрик паспортлаш тизимига 2015 йилнинг охирига қадар ўтиш белгиланган. Айни кунларда бу мухлат якунига етишига 3 ойдан бироз кўпроқ вақт қолмоқда. Фурсатнинг қисқариб бораётгани аҳолини хавотирга солиб, турли саволларга сабаб бўлмоқда.
Жумладан, ўз вақтида паспорт алмаштиришга ариза топшириб улгурмаганлар жаримага тортилиши кўплаб саволларга сабаб бўлмоқда.
“Фуқаролар паспортларининг амал қилиш муддати тугашидан аввал доимий рўйхат манзиллари бўйича ички ишлар идорасига мурожаат этадилар ва янги паспорт олиш учун тегишли ҳужжатларни топшириб, навбатга турадилар, — деди ИИВ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси мутахассиси. – Ҳужжат топширилган кундан бошлаб навбат келгунга қадар амал қилиш муддати тугаган паспортлар учун жарима ундирилмайди. Фуқароларнинг эътиборсизликлари натижасида амал қилиш муддати тугагач, янги паспорт олиш юзасидан мурожаат қилинган ҳолларда фуқаролардан тегишли жарима ундирилади”.



Поделиться: