Наврўз айёми муборак!!!

Янгиликлар, яхшиликлар, гўзаллик айёми-Наврўз барчамизга қутлуғ бўлсин. Аввало юртимиз тинч, халқимиз ОМОН бўлсин. Йилимиз қутлуғ келиб, дарёларимиз сувга, омборларимиз ҳосилга тўлсин. Ўнгу сўлимизда нуру ва баракотлар ёғилсин!. Шу Она тупроқни, азиз Ватанимизни Аллоҳ ўзи қўлласин, ёмон кўзлардан асрасин!. Бу юртнинг паҳлавонлари ҳамиша юкини елкасига олсин, бу юрт сулувларининг қошидан ўсма, кўзидан сурмаси аримасин. Оналар тилида алла, ҳофизлари тилидан ялла тинмасин. Дуогуй онахон-отахонларимизнинг нуроний чеҳралари доимо давраларимизга файз қўшсин!. Юртимиз боғларидан Баҳор, баҳорга ошуфта диллардан эса ишқ ва изхор кетмасин! Наврўз айём муборак!!!

Пенза Вилояти » Узбеклар жамияти «



Поделиться: