Узбекистонга қайтиш учун» сертификат” олишда элчихонага қандай ҳужжатлар такдим килинади

Ўзбекистонда фуқаролик паспортини биометрик паспортга алмаштириш муддати 2,5 йилга узайтирилгани ҳақидаги хабар 19 декабрь куни пайдо бўлди. Бу ҳақда деярли барча маҳаллий нашрлар хабар қилишди. Ички ишлар вазирлиги вакиллари хам паспортларни алмаштириш жараёни 2018 йилнинг 1 июлига қадар давом этиши ҳақида айтишди. Лекин орадан 1 ойга яқин вақт ўтаётган бўлса ҳам бу борада бирор расмий ҳужжат эълон қилинганича йўқ. Президентнинг 2011 йил 5 январида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг нобиометрик паспорти 2015 йилнинг 31 декабригача ҳақиқийдир. Бу ҳужжат бекор қилингани ёки унга ўзгартириш киритилгани ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ. (Бу ҳақда расмий маълумот бирор жойда эълон қилинмади) Демак, ушбу фармонга таянилса, эски паспортларни 31 декабрдан кейин ишлатиш мумкин эмас ва 1 январдан бошлаб хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароси агар биометрик паспорти бўлмаса, “Ватанга қайтиш учун сертификат”ини олиши шарт ҳисобланади. Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида йўриқнома”га мувофиқ чет элда бўлган фуқаро Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик бўлимларига мурожаат қилиб, ушбу ҳужжатни олиши лозим.

Қўлида эски паспорти бўлган ўзбекистонлик учун мазкур ҳужжат Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Мазкур сертификатни олиш учун консуллик бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим бўлади: — Электрон ариза-анкета; (Аризачининг ўзи эса консуллик бўлимига шахсан мурожаат қилиши лозим) — Ҳақиқийлигини йўқотган эски паспорт; — 35×45мм ҳажмдаги 4та фотосурат; — Агар вояга етмаган фарзандингиз бўлса, уларнинг ҳам 35×45мм ҳажмдаги 2та фотосурати; — Консуллик йиғими -55 АҚШ доллари; — Агар зарур бўлса, ҳужжатларни жўнатиш учун пули тўланиб, марка ёпиштирилган конверт; Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, паспорт йўқолган ёки ўғирланган тақдирда ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади: — Йўқолган ёки ўғирланган паспорт нусхаси (агар бор бўлса); — Ариза берувчининг паспорти йўқолгани ёки ўғирлангани борасида ўзи яшаётган хориж давлатидаги мутасадди ташкилотларига ариза билан мурожаат қилгани ҳақидаги расмий ҳужжат. Масалан, полиция бўлимидан берилган ҳужжат; — Ариза берувчи ишлайдиган ташкилот, ўқийдиган олийгоҳи, даволаниш муассасаси ёки хизмат сафарида бўлса, ўша ташкилотнинг тасдиқловчи ҳужжати; — Аризачининг паспорти бўлмаган тақдирда унинг шахсини тасдиқлаш зарур бўлса, Ўзбекистон Ички ишлар идораларидан олинган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати талаб қилинади; Мазкур ҳужжат 5 иш кунидан узоғи билан 1 ойгача бўлган муддат ичида берилиши лозим. “Ватанга қайтиш учун сертификат”ини олиб Ўзбекистонга қайтган фуқаро янги паспортни расмийлаштириш учун ўзи доимий яшайдиган жойдаги Ички ишлар идораларига ушбу сертификатни топшириши лозим.

Қонунга кўра, эски паспортни ишлатиш мумкин эмас!!! “Норма маслаҳатчиси” ҳуқуқий газетаси ёзишича, 31 декабрдан сўнг эски паспортларни ишлатиш ҳатто ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Нашрнинг юристларга таяниб ёзишича, эски паспортни 31 декабрдан сўнг ишлатган шахс Маъмурий- ҳуқуқбузарлик кодексининг “Паспорт тизими қоидаларини бузиш” (223-модда) моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, энг кам иш ҳақининг 1 баробаридан 3 баробаригача миқдорда жарима тўлаши шарт. Ҳозирда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи – ойига 130 240 сўм бўлиб, демак, эски паспортни ишлатган фуқаро 390720 сўмгача жарима тўлаши лозим бўлади. , Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик бўлимлари манзили :

Москвадаги консуллик бўлими: 119017, г. Москва, 2-й Казачий пер., дом 2 Тел.: (499) 230-13-01, 230-00-54 Новосибирскдаги консуллик бўлими: 630005 г. Новосибирск, ул. Ломоносова, дом 55Б Тел.: +7(383) 2460485, +7(383) 2460484 Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ишонч телефони:+998 (71) 233-28-28



Поделиться: