УРГАНЧ ТЕМИР ЙУЛ ВОКЗАЛИ ЖАХОН АНДОЗАСИДА

устақиллигимиз шарофати билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тамонидан Навоий-Учкудук-Султон Увайстог-Нукус йуналишида темир йул излари курилди. Мамлакатимиз худудлари темир йул излари билан туташтирилди. 2004 йилда Аму Дарё устидан курилган темир йул кўприги йуловчиларнинг узогини сезиларли даражада якин килди. Улкан курилишлар сабабли йўловчи поездлар қатнови купайтирилди ва бевосита бунинг натижасида йўловчилар сони хам сезиларли даражада купайди.
2012 йилда Урганч темир йўл вокзали йўловчилар учун замон талабларига бемалол жавоб берадиган даражада қайта курилди. Мухташам вокзалнинг замонавий киёфаси, янги перрон, очик айвонли павильон, вокзал олдидаги майдонда амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, кўркам хиёбон ва фаввора вилоятимиз учун чинакамига истиклол тухфаси бўлди. Янги вокзалнинг умумий ер майдони хозирги вактда 2,7 гектарни ташкил килади.
Вокзалимиз кайта таьмирлангандан сунг йуловчиларга курсатиладиган хизмат турлари хам купайди ва 60 га янги иш урни очилди вилоятимиз ёшлари иш билан таьминланди. Олдин вокзалимиз бир вактнинг ўзида 500 та йуловчига хизмат кўрсатган булса хозирда эса вактнинг ўзида 1000 та йуловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Урганч темир йўл вокзалида йўловчиларга кўрсатиладаган хизмат турларига алохида эътибор берилган бўлиб вокзалмизда “VIP” зали, расмий учрашувлар учун депутатлар зали, поездларни кутиш вақтида ёш болали йўловчилар учун “Она ва бола” хонаси, 1 ва 2-қаватларда кенг, шинам ва замонавий ўриндиқлар билан жихозланган “Кутиш заллари”, замонавий услубда жихозланган барча қулайликларга эга “Дам олиш хоналари”, йўловчилар қўл юкларини вақтинча сақлаш учун “Юк хона” булардан ташқари йўловчилар овқатланишлари учун “Буфет” ва савдо сотиқ бурчаги йўловчиларимизга сифатли хизмат кўрсатмоқда. Хозирги кунда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Хоразм филиалига қарашли Урганч темир йўл вокзалида хафтасига 4 марта Тошкент-Урганч, 3 марта Тошкент-Шавот, 2 марта Тошкент-Ургенч-Саратов, 2 марта Тошкент-Ургенч-Волгоград йўналишидаги поездлар ва хафтанинг Душанба ва Шанба кунлари шахарлараро Урганч-Мискин-РЗД 449 поездлари йўловчиларга узлуксиз равишда хизмат кўрсатмоқда. 2015 йил 11 ойи давомида йуловчи айланмаси 41,9 млн йўловчи км, жунатилган йуловчилар 311,2 минг йуловчини ташкил килди. Пул тушуми 33796,млн сумни ташкил килган. Бундай сифат кўрсаткичларимизнинг ошиши албатта темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланаётган йўловчиларнинг миқдори ошганидан далолат беради. Чунки Темир йўл транспорти бугунги кунда “Ишончли” “Хавфсиз” ва албатта “Сифатли” хизмат кўрсатувчи транспорт сохасидир.



Поделиться: