Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилди. Мазкур маълумот 19 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг айрим бўлинмаларида тасдиқланган, деб хабар беради бошқарма вакилига асосланиб Газета.uz. Маълум қилинишича, яқин кунларда паспорт алмаштириш муддатининг узайтирилгани ҳақида расман эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биометрик паспорт олиш муддати 2017 йилгача узайтирилгани ҳақидаги гап-сўзларрад этилган эди. Шунингдек, 2015 йил охиригача биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига мувофиқ чора кўрилиши хабар қилинган эди



Поделиться: